АҚШ ва Россия Сурияда зўравонликка чек қўйишга имкон берадиган ва музокаралар учун йўл очадиган қўшма режа тузилганини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Бугун АҚШ ва Россия зўравонлик, мусибатларга чек қўйиб, Сурияда тинчлик музокаралари ва можарони бартараф этишига биз умид қилаётган режа ҳақида эълон қилмоқда. Агар у тўлиқ бажарилса, ўзига хос бурилиш нуқтасига айланади. Аниқ ҳаракатлар амалга оширилмаса, қоғоздаги келишувлар ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади», — дея таъкидлади АҚШ Давлат котиби Жон Керри. Женевада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан 14 соат давом этган музокаралардан сўнг.
Москва ва Вашингтон Суриядаги можаронинг барча томонларини 12 сентябрдан бошлаб ўт очишни тўхтатиш мажбуриятини олишга чақирмоқда. Томонлар Сурия қуролли кучлари ҳам жанговар ҳаракатларини тўхтатиши тўғрисида келишиб олди.
Изоҳ (0)