Евроиттифоқдаги 18 та пойтахтда ўн фуқародан камида тўққиз нафари шаҳардаги ҳаётидан мамнун. Бу ҳақда Евростат маълумотлари далолат бермоқда, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Ўзи истиқомат қилаётган шаҳардан энг кўп Вилньюс (98%), Стокгольм ва Копенгаген (97 фоиздан), шунингдек, Вена ва Люксембург (86 фоиздан) аҳолиси мамнун эканлиги маълум бўлди.
Мазкур кўрсаткич Афина фуқаролари орасида энг паст эканлиги маълум бўлди (71%). Бухарест ва Парижда аҳолининг 83, Римда эса 80 фоизи пойтахтдаги ҳаётидан қониқиш билдирди.
Изоҳ (0)