Россияда «тилшунослик полицияси»ни тузишни таклиф қилишди, деб ёзади TJournal.
Адабиёт ва рус тили ўқитувчилари шу тариқа рус тилини чет тилидан ўзлаштирилган сўзлардан ҳимоя қилмоқчи.
«Мен ўйлайманки, ‘тилшунослик полицияси’га — бу умуман олганда полиция бўлинмаси ҳам бўлиши мумкин — бошидан мақом ва ваколат тақдим этилса, бу лойиҳа келажакда вазиятни ўзгартириши мумкин. Ҳозир қаҳвахоналаримиз, дўконларимиз номларига қаранг — айнан шулар бола учун тил муҳитини таъминлайди. Яъни у сўзларнинг нотўғри қиёфасини кўради, лотин ҳарфлари кирилл ҳарфлари билан аралашиб кетган сўзларни кўради ва буни ўзига сингдириб олади», — деди президент ҳузуридаги рус тили бўйича кенгаш аъзоси Роман Дошчинский.
Ташаббус муаллифлари Францияда амал қиладиган «Тубон қонуни»ни мисол қилиб келтирди. У номларда, эълонларда, рекламада, товар ва хизматлар номланишида, шунингдек, молиявий ҳисоботларда давлат тилидан мажбурий тарзда фойдаланилишини талаб қилади.