АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон у шахсий почтаси орқали олган ёки жўнатган электрон мактублардан ҳеч бирида «мутлақо махфий» ёки «махфий» тамғаси бўлмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Маълумот учун, АҚШ Конгресси июлда президентликка номзодга қарши текширувни тиклашни сўради. Дональд Трамп эса электрон мактублар бўйича ишни ўрганиш учун махсус прокурор жалб этилишини талаб қилди.
Изоҳ (0)