Техас университети нейробиологлари сичқонлар устида ўтказилган тажрибалар орқали хотирани яхшилашнинг оддий усулини аниқлади. Янги таассуротлар ҳатто улар билан боғлиқ бўлмаган хотиралар мустаҳкамланишига имконият яратади, бу мияда кимёвий моддалар ажралиб чиқиши билан боғлиқ. Олимлар тажрибаси натижалари Nature журналида чоп этилди.
Гап шундаки, қандайдир ёрқин воқеа ёки маълумотга диққатни қаратганда, мияда сигналларни хурсандчилик марказига узатиш учун жавоб берувчи нейромедиатор дофамин ажралиб чиқади.
Тажриба давомида сичқонларни қум ичига яшириб қўйилган озуқа донларининг жойини эслаб қолишга ўргатишди, бу жойлар ҳар куни ўзгартирилди. Аниқландики, экспериментгача бўлган 30 дақиқа давомида янги тажриба орттирган ҳайвонлар кейинчалик озуқаларни қидириб топишда ҳам яхшироқ натижа кўрсатган.
Навбатдаги экспериментлар эса янги тажриба миянинг ҳаворанг доғ деб аталувчи қисмидан дофаминнинг ажралиб чиқишига олиб келади. У мукофотни тезроқ қўлга киритишга олиб келадиган ҳаракатлар юксак қадрланадиган ўрганиш модели шаклланиши учун жавобгардир.
Кимёвий моддаларнинг бундай тарзда ажралиб чиқиши миянинг бошқа қисмидаги хотиралар мустаҳкамланишини кучайтиради. Устига-устак, у ниманидир ёдда сақлаш керак бўлган вақтгача ҳам, ундан кейин ҳам ёрдам беради.