Россия Давлат думаси «Очиқ минбар» мажлисини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут сақлашдан бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар берди.
«Бундан бир ҳафта аввал Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этди. У Ўзбекистоннинг мустақил ва суверен давлатга айланишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Мен Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига ҳурмат сифатида бир дақиқалик сукут сақлашни таклиф қиламан», — деди Россия Федерацияси Давлат думаси спикери Сергей Наришкин МДҲ ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган «Очиқ минбар» мажлисида.
Изоҳ (0)