Бир ҳафта аввал ракетаси старт майдонида портлаб кетган SpaceX компанияси 9 ойдан 12 ойгача бўлган муддатда космик қурилмаларни учирмайди. Бу ҳақда унга рақобатчи бўлган United Launch Alliance (ULA) корпорацияси раҳбари Тори Бруно маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
ULA раҳбари фикрича, ҳодисани текшириш учун SpaceX раҳбарияти айнан шунча вақт сарфлайди.
«Одатда қурилмаларни учиришга қайтиш учун 9 ойдан 12 ойгача вақт кетади. Бу тарихдан маълум», — деди Бруно.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маскнинг SpaceX компаниясига қарашли Falcon 9 ташувчи ракетаси 1 сентябрь куни Канаверал бурнида (Флорида штати, АҚШ) жойлашган SLC-40 парвоз платформасидаги синов чоғида портлаб кетди.