Хитойнинг Хэбэй провинциясида суғурта пули олиш учун бир неча кончини ўлдирган жиноий гуруҳнинг беш нафар аъзоси қатл этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
21 кишидан иборат жиноий гуруҳ 2011 йил июнидан 2012 йил июлигача Хандань шаҳридаги конда 4 нафар кончини ўлдирди. Улар ўз қурбонларини конда болға ёрдамида ўлдирган, кейин эса ўлим бахтсиз ҳодиса туфайли рўй бергани, ҳалок бўлганлар уларнинг оила аъзолари эканлиги ҳақидаги олдиндан тайёрланган сохта ҳужжатлар билан кон эгаларидан товон пули талаб қилган. Жиноятчилар шу тариқа 270 минг долларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Жиноий гуруҳ фош этилди, улар ўлдирилганларнинг ҳамкасби бўлиб чиқди.
Иш судга оширилди ва маҳкама гуруҳнинг беш нафар аъзосини ўлим, қолганларни эса турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилди.