Россия ҳаддан зиёд ёғинлар бу йил ҳосилдорлик камайишига олиб келган Евроиттифоқни ортда қолдириб, 2016—2017 йилларда дунёдаги энг йирик буғдой экспортчисига айланиши мумкин. БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан тарқатилган бюллетенда шундай тахмин қилинган, дея хабар беради «ТАСС».
ФАО 2016 йили дунё бўйича ғалла ўсимликлари етиштирилиши башоратини 2566 миллион тоннагача оширди, бу июль ойи башоратларидан 22 миллион тоннага кўп. Бундай ўсиш биринчи галда буғдой ҳосили рекорд даражада (741 миллион тоннагача) бўлиши кутилаётгани билан боғлиқ.
Хусусан, Австралия, Шимолий Америка, Ҳиндистон ва Россияда ўсиш сезиларли равишда юқори бўлиши тахмин қилинмоқда. Маълумот учун, Россия 31 июнь куни якунланган қишлоқ хўжалиги йилида чет элга 33,9 миллион тонна буғдой экспорт қилганди.