Балоғат ёшидаги ўсмирларнинг кескин вазн орттириши организм бу даврда ҳаракатсизлик ҳолатида анча кам калория истеъмол қилиши билан боғлиқ. Бундай хулосага Буюк Британиянинг Эксетер университети олимлари келди, деб ёзади «РИА Новости».
15 ёшга етганида ўсмирлар ҳаракатсиз ҳолатида ҳар куни сарфлайдиган калория миқдори улар ўн ёшда бўлган вақтидагига нисбатан ўртача 500 калорияга камаяди. Бу бир марта бажарилган машаққатли жисмоний машғулотга тенг. Шу билан бирга, энергиянинг катта қисми инсон томонидан жисмоний фаоллик орқали эмас, айнан ички органлар ишини таъминлашга сарфланади.
Олимлар бундай фактни аниқлаш учун ўн йил давомида 279 нафар боланинг саломатлигини кузатди. Натижалар эса кутилмаган бўлиб чиқди, ахир айнан жинсий балоғат даврида организм фаол равишда ўсади ва таянч функцияларни бажаришга кўпроқ энергия сарфлаши керак. Аммо ҳаракатсизлик ҳолатида калория истеъмолининг даражаси 16 ёшда қайта тикланди.
Семизлик юзага келишига ушбу даврда ўсмирлар жисмоний тарбия билан анча камроқ шуғулланиши ҳам қўшимча шароит яратиши мумкин.