Британия фуқароси дунёдаги энг узун соқолли аёл сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига кирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
24 ёшли Харнаам Каур сочларнинг ҳаддан ташқари кўп ўсишига олиб келувчи камдан-кам учрайдиган касалликка чалинган. Қизнинг соқоли узунлиги 15 сантиметрга етади.
Март ойида у Лондондаги Мода ҳафталиги чoғида подиумга чиққан биринчи соқолли аёл бўлди.