Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қозоғистон парламенти — Мажлисда «Қозоғистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича айрим қонунчилик ҳужжатларига тузатиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

Мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари Марат Колкобаевга кўра, «Алоқа ҳақидаги қонун» алоқа тармоқларида тезкор қидирув фаолияти билан шуғулланаётган идорага кечиктириб бўлмас, оғир ва ўта оғир жиноятлар, шунингдек, жиноий гуруҳ томонидан тайёрланаётган жиноятлар амалга оширилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларда тармоқлар ва алоқа воситалари ишини тўхтатиб туриш ҳуқуқини бериш имконияти билан тўлдирилмоқда.

Бундай эҳтиёж туғилган тақдирда 24 соат давомида Бош прокуратура огоҳлантирилиши лозим. Алоқа ишини тўхтатиб қўйиш зарурати аксилтеррор операцияси ўтказилиши давомида туғилиши мумкин. 

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчиларига кўра, унинг қабул қилиниши давлат идораларининг экстремизм ва терроризмга қарши курашдаги самарадорлигини оширишга имкон беради. Қонуннинг амалга оширилиши республика бюджетидан қўшимча маблағ ажратилишини талаб этмайди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар