АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп сайланган тақдирда Россия президенти Владимир Путин билан «жуда яхши» муносабатларни йўлга қўйишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «Коммерсантъ» маълум қилди.
Трамп Путиннинг етакчилик хислатларини АҚШ президенти Барак Обамага нисбатан юқори баҳолади. Унга кўра, Путин Обамага қараганда муваффақиятлироқ етакчи.
Маълумот учун, олдинроқ миллиардер сайловларда ғолиб чиқса, Қримнинг Россияга қўшилишини тан олиш имкониятини кўриб чиқишини билдирганди.
Изоҳ (0)