Қозоғистон бош вазири Карим Масимов вазифасидан озод этилди ва Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинланди. Нурсултон Назарбоевнинг бу ҳақдаги фармони 8 сентябрь, пайшанба куни президент сайтида жойлаштирилди, дея хабар беради «РБК».
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Бакитжон Сагинтаев ҳукумат раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Қозоғистоннинг амалдаги ҳукуматига вазирлар маҳкамасининг янги таркиби тайинлангунга қадар ўз вазифасини бажариш топширилди.
Маълумот учун, Карим Масимов Қозоғистон ҳукуматини икки бор бошқарган: 2007—2012 йилларда ва 2014 йил апрелидан ҳозирга қадар. 2012—2014 йилларда президент маъмуриятига раҳбарлик қилганди.
Изоҳ (0)