АҚШ ва Филиппин президентлари Барак Обама ҳамда Родриго Дутерте 7 сентябрь, чоршанба куни учрашди. дея хабар берди «Коммерсантъ».
Reuters манбаларига кўра, улар қўл бериб кўришган ва мулоқотда бўлган. Филиппин ташқи ишлар вазири Перфекто Ясай «мазкур учрашув бўлиб ўтганидан жуда мамнун эканлиги»ни билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Филиппин президенти Родриго Дутерте 5 сентябрь куни Лаосда ўтадиган Шарқий Осиё саммити арафасидаги матбуот анжуманида америкалик ҳамкасби Барак Обамани фоҳишанинг ўғли деб атаб, унга инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатлари билан «ҳар ерга бурун тиқмаслик»ни маслаҳат берди.
Кейинроқ Оқ уй қошидаги миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Нед Прайс Барак Обама уни ҳақорат қилган Филиппин президенти билан учрашмаслигини маълум қилди.
Филиппин президенти Родриго Дутерте эса сўзларидан афсусда эканлигини айтди.
Изоҳ (0)