Rambler&Co компанияси почта сервиси фойдаланувчиларининг маълумотлари тарқалиб кетишида ҳеч қандай муаммо йўқ деб ҳисоблашини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда холдингнинг расмий вакили София Иванова хабар қилди.
«Бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ: биринчи марта ушбу база 2012 йилда пайдо бўлган, ОАВларда бу ҳақдаги маълумот 2014 йилдаёқ тарқалган эди. Уни таҳлил қилиб чиққач, 4 миллион фаол фойдаланувчининг пароллари ўғирланганини аниқладик, уларнинг барчаси ўзгартирилди, албатта. Шунга қарамай, паролларнинг қандайдир қисми барибир мос тушиши мумкин, чунки фойдаланувчилар 123456 туридаги паролларни ишлатади, уларни элементар йўл билан бузиш мумкин», — деди Иванова.
Шу билан бирга, у компания фойдаланувчиларга тегишли маълумотларни очиқ ҳолда сақламаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ LeakedSource порталида Rambler почта сервиси фойдаланувчилари маълумотлари базасидаги ахборот хакерлар қўлига тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)