Москва марказида 10—11 сентябрь кунлари ўтказиладиган «Шаҳар куни» тадбирида 200 га яқин бепул симсиз интернетга уланиш нуқталари ишга тушади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Пудратчи ҳудудларни текшириш ва жиҳозларни ўрнатишга киришди. ‘Шаҳар куни’ марказда жойлашган байрам майдонларида москваликлар янги сервисни бевосита фаолиятда кўришлари — тадбирлар дастурига қараб мўлжал олиш, шаҳар видеокузатувлар тизимидаги камералардан видеотрансляцияни кузатиши, ижтимоий тармоқларда фотосуратлар билан бўлишиши мумкин», — дейилади Москва мэриясининг расмий сайтида.
Тадбир кунлари бир вақтнинг ўзида 15 минггача фойдаланувчи сониясига камида 1 мегабит тезликда интернетга уланиши мумкин. Жами «Шаҳарда Wi-Fi» дастури доирасида 1,1 минг бепул интернетга уланиш нуқталари ўрнатилади. Улар 2017 йил бошларида тўлиқ ишлаб кетиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)