Яманда «Ал-Қоида» гуруҳининг 6 нафар жангариси АҚШнинг учувчисиз учар қурилмасининг авиаҳужуми оқибатида йўқ қилингани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, АҚШнинг эҳтимолий учувчисиз учар қурилмаси Яманнинг Мариб вилоятидаги уйлардан бирида беркиниб ўтирган «Ал-Қоида» экстремистик гуруҳининг 6 аъзосини йўқ қилди.
Бироқ АҚШ қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги ушбу хабарни тасдиқламади. «Биз воқеадан хабардормиз ва уни ўрганяпмиз. Ҳозирча бошқа ҳеч қандай қўшимча маълумот бера олмайман», – дея маълум қилди матбуот хизмати вакили.
Сўнгги ойларда АҚШ қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги Яман осмонида жанговар ва разведкачи учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида бир неча бор аксилтеррор операцияларини ўтказган.
Изоҳ (0)