Ливия миллий бирдамлик ҳукумати назорати остидаги қўшинлар ИШИД гуруҳининг Сирт шаҳридаги сўнгги таянч нуқталарига ҳужумни давом эттирмоқда. Уларнинг аксарият раҳбарлари йўқ қилинди ёки асирга олинди, дея хабар беради «ТАСС».
Экстремистларнинг икки етакчиси мазкур шаҳар учун жанглар давомида охирги кунларда ўлдирилди. Икки жангари — Юнус ат-Тархуний ва Хассуна ал-Фаржоний Сиртнинг марказий даҳаларидаги тўқнашувларда йўқ қилинди.
Шунингдек, етакчилардан яна бири Абу Ҳаттоб ас-Сурий 5 сентябрь, душанбага ўтар кечаси шаҳардан 180 километр шарқда жойлашган Бин Жавод аҳоли пунктида қўлга олинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)