Ҳиндистон Республикаси президенти Пранаб Мукержи Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
— Президент Каримов Ҳиндистонда чуқур ҳурмат қилинарди. Унинг 2011 йили мамлакатимизга амалга оширган ташрифи туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди.
Ислом Каримов раҳбарлиги остида Ўзбекистон улкан иқтисодий ва ижтимоий ютуқларга эришди, у халқининг фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлади.
Изоҳ (0)