Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин жанубий кореялик ҳамкасби Пак Кин Хе билан суҳбат чоғида АҚШ ракетага қарши мудофаа тизими Жанубий Кореяга жойлаштирилишига қарши чиқди, деб ёзади «РБК» «Синьхуа» агентлигига таяниб.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Ушбу муаммо доирасидаги нотўғри хатти-ҳаракатлар минтақада барқарорликни таъминламайди ва ихтилофни кучайтириши мумкин», — деди у.

Цзиньпин Хитой Корея ярим оролининг ядродан холи қилиниши, ярим оролда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши, шунингдек, муаммоларнинг музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши тарафдори эканлигини таъкидлади.

THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини Корея ярим оролига жойлаштириш ҳақидаги келишувга июль ойи бошида эришилган эди. THAAD катта баландликлардаги баллистик ва бошқа ракеталарни тўхтатиб қолишга мўлжалланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар