Бен-Гурион номидаги университет тадқиқотчиси, исроиллик физик Йосеф Ашкенази Юпитернинг Галилео Галилей томонидан кашф қилинган тўртта йўлдошидан энг кичиги — Европа юзасининг ҳароратини баҳолади. Олимлар осмон жисмидаги муз остидаги океанда ҳаёт бор деб гумон қилмоқда. Тадқиқот arXiv.org сайтида эълон қилинди.
Европа юзаси ҳароратининг қийматлари ҳудуд кенглигига боғлиқ. Параметр катталиги экваторда (101,7 кельвин) максимал, қутбда (45,26 кельвин) минимал бўлади. Ҳароратнинг ўртача қиймати 94,75 кельвинни ташкил этади.
Ашкеназининг ҳисоб-китоблари, аввалги ишлардан фарқли ўлароқ, Юпитернинг Қуёш атрофидаги ҳаракати траекторияси айлана ҳаракатдан оғишини, йўлдош сайёранинг соясида жойлашганини, шунингдек, Европанинг ички қизишини ҳисобга олади. Йўлдошдаги тагида океан яширинган муз қатлами қалинлиги 10 километрга тенг деб қабул қилинди.
Европа Қуёш тизимидаги Ердан ташқари ҳаёт манбаи бўлишга асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Йўлдошнинг муз қатлами остида океан ёки қайишқоқ муз қавати яширинган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)