Қоҳира жиноий суди яширин экстремистик гуруҳнинг 4 аъзосини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Улар ҳарбий хизматчилар ва полициячиларга ҳужум қилиш мақсадида Ғарбия вилояти маъмурий маркази Танта шаҳрида террорчи гуруҳ тузиш, қурол-яроғ ва экстремистик руҳдаги адабиётларни ноқонуний сақлашда айбланди.
Олий жазога ҳукм қилинганлардан фақат бир нафари ҳибсда бўлиб, қолганлари яширинган. Мазкур иш бўйича ўтаётган ва қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган яна икки киши 15 йил, олти киши 10 йилга ҳукм қилинди, бир нафари эса оқланди.
Изоҳ (0)