Франция президенти Франсуа Олланд яқин орада «Норманд тўртлиги»нинг янги музокаралари ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Биз яқин ҳафталар мобайнида Германия, Франция, Россия ва Украина саммитини ташкиллаштириш тўғрисида келишиб олдик», — дея ёзган сиёсатчи Facebook’даги саҳифасида.
Олдинроқ Франсуа Олланд G20 саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашган, унда томонлар Сурия ва Украинадаги вазият, террорга қарши кураш, шунингдек, Путиннинг октябрда Францияга амалга оширадиган ташрифига оид масалаларни муҳокама қилганди.
Изоҳ (0)