АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви якунланди, томонлар Суриядаги инқирозни тартибга солиш бўйича ягона ёндашувга эриша олмади. Бу ҳақда Reuters агентлигига АҚШ Давлат департаментидаги юқори мансабли амалдор маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
4 сентябрь, якшанба куни АҚШ давлат котиби Россия ва АҚШ Сурия бўйича кўплаб техник масалалар борасида келишиб олганини маълум қилган эди.
«Жуда кўп техник масалалар ҳал қилинди, аммо бир-иккита мураккаб мавзулар қолмоқда. Биз уларни иккала томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ечиш устида ишлаяпмиз», — деган эди у россиялик ҳамкасби билан учрашув якунларига кўра.
Изоҳ (0)