Сайёранинг шимолий ярим шарида 2016 йилда 1891 йилдан буён кузатилган энг иссиқ ёз бўлди. Бу ҳақда, Россия гидрометереология маркази директори Роман Вилфандга таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, Арктикада, АҚШ ва Хитойда жуда иссиқ ёз бўлган. Россия бўйлаб ўртача ҳаво ҳарорати 2010 йили ўрнатилган рекорддан анча юқори бўлган.
«Ишонмаслигингиз мумкин, аммо 2010 йил ёзи анча иссиқроқ эди. Лекин у фақат москвалик учун нисбатан иссиқроқ келганди, омсклик учун эса совуқ бўлганди», — таъкидлади Вилфанд.
Жорий йилнинг ўзига хослиги шундаки, бутун Россия бўйлаб ҳаво ҳарорати меъёридан юқори бўлди.
Изоҳ (0)