Хитойдан Қозоғистонга саноат қувватларини кўчириш дастури умумий суммаси 26,2 миллиард доллардан зиёд 51 лойиҳани ўз ичига олади. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев Хитой ОАВга берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ҳукуматларимиз Хитойдан Қозоғистонга саноат қувватларини кўчириш дастурини шакллантирди. Улар кимё, аграр, енгил саноат, тоғ-металлургия, машинасозлик, инфраструктура, энергетика, нефтни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ва ахборот технологиялари соҳаларини ўз ичига олади», — таъкидлади Қозоғистон президенти.
Назарбоевга кўра, ҳозирда мамлакатда иккита — полипропилен ва енгил автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилди.
У айни пайтда 5 сентябргача давом этадиган ташриф билан Хитойда бўлиб турибди.
Изоҳ (0)