Вашингтон Керч кўприги қурилишида иштирок этаётган «Мостотрест» ва «СГM-мост» компаниясига, шунингдек, қурилиш буюртмачиси — Федерал йўл агентлигининг «Тамань» федерал автомобиль йўллари бошқармасига нисбатан санкциялар киритди, дея хабар бермоқда TJournal АҚШ молия вазирлигига таяниб.
Алоҳида ҳужжатда таъкидланишича, «Мостотрест»га қарши санкциялар 1 октябрдан кучга киради. Ушбу санагача Америка компанияларига у билан бизнес олиб боришга рухсат этилади.
Шунингдек, янги санкция рўйхатига яна 17 нафар жисмоний шахс кирди. Ҳужжатда айтилишича, чеклов чоралари Украинадаги низо туфайли киритилган.
«Қрим кўприги» ахборот маркази киритилган санкциялар қурилиш жараёнига таъсир қилмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)