Бош прокуратурада истеъфолар амалга оширилиб, икки амалдор ишдан олинди.

Маълум қилинишича, Бош прокурорнинг тегишли буйруқлари билан Адлия катта маслаҳатчиси Иноят Шукуров ўз хоҳишига кўра, берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди ва Департамент органларидан бўшатилди.
Шунингдек, Адлия катта маслаҳатчиси Мухаммаджон Рузматов ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди ва Департамент органларидан бўшатилди.
Тайинловлар
Шохрух Аминов 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига 2022 йил июлидан буён Эркабой Тожиев раҳбарлик қилиб келаётганди.
Шохрух Аминов прокуратура органларида масъулиятли лавозимларда, жумладан, Сирдарё вилояти прокурори, Навоий вилояти прокурори, Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. Тайинловга қадар 2022 йил апрелидан буён бош прокурорнинг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Пўлат Бобожонов президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари вазифасидан олинди. Бундан аввал Пўлат Бобожонов ички ишлар вазири сифатида фаолият юритган.
Абдусалом Азизов президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бундан аввал Абдусалом Азизов давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида фаолият юритган.
Баҳодир Тошматов президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан кенгаш котибининг Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)