“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, 2025 йил 12 март куни Париж шаҳрида имзоланган қуйидаги халқаро шартномалар тасдиқланди:
- Ўзбекистон Ҳукумати билан Франция Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини қисқа муддатли виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги битим;
- Ўзбекистон Ҳукумати билан Франция Ҳукумати ўртасида расмий ваколатхоналар ходимларининг оила аъзолари томонидан ҳақ тўланадиган фаолиятнинг амалга оширилиши тўғрисидаги битим.
Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Бугун, шунингдек, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаш тузиш тўғрисидаги битимга қўшилди.
Ушбу битим 2013 йил 25 октябрь куни Минск шаҳрида имзоланган. Ташқи ишлар вазирлиги шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.
Изоҳ (0)