АҚШ ва Корея Республикасининг Жанубий Кореяда якунланган Ulchi Freedom Guardian (UFG) қўшма ҳарбий манёврлари икки мамлакатга КХДР томонидан бўладиган таҳдидларга нисбатан жанговар шайликни оширишда ёрдам берди. Бу ҳақда Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотда айтилади, деб ёзади «ТАСС».
«Икки ҳафталик манёврлар чоғида томонлар ўзларининг инқирозли вазиятларни тартибга солиш имкониятини ва жанговар шайлигини оширишга муваффақ бўлди. Энди улар Шимолий Корея провокацияларига қатъий жавоб қайтаришга яхшироқ ҳозир бўлди», — дея таъкидлади мудофаа муассасаси.
Унинг маълумотларига кўра, жорий йилда манёврларда 50 мингга яқин жанубий кореялик ва 25 минг америкалик ҳарбий хизматчилар қатнашди.
Изоҳ (0)