Украина собиқ президенти Виктор Янукович ва бошқа собиқ мансабдор шахслар «Россиянинг катта манфаати» борлиги туфайли мамлакатга топширилмаган. Бу ҳақда Интерполнинг Украинадаги Миллий марказий бюроси аппарати раҳбари Василий Неволя маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Россиянинг манфаати катта бўлган вазиятларда бу иш бермайди. Айнан шунинг учун Украинага қочоқ президент Виктор Янукович ҳалигача тутиб берилмаган», — дея таъкидлади Неволя.
Унинг сўзларига кўра, Россия билан ҳамкорликда муайян натижаларга эришилди, аммо бу Россия Федерациясининг глобал стратегиясига таъсир қила олмайдиган жиноий қонунбузарликларга тааллуқли.
«Агар, масалан, кимдир Украина ҳудудида қотилликни амалга оширгани учун ҳибсга олинган бўлса ва у Пермда бўлса, у қўлга олиниб, Украинага топширилиши эҳтимоли катта», — деди Неволя.
Унинг қайд этишича, Интерполнинг Россиядаги миллий бюроси Украинага босиб олинган Қрим ҳудудида юз берадиган вазиятлар бўйича вақти-вақти билан сўровлар жўнатиб туради. Неволя ушбу гиж-гижлаш жавобсиз қолдирилишини айтди.
Изоҳ (0)