Вашингтондаги Жоржтаун университети Мэриленд штатидаги иезуитлар қулларининг авдодларига ўқишга киришда имтиёз беришга қарор қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу тариқа, католик ўқув юрти университетнинг одам савдосидаги иштироки туфайли айбини ювишга ҳаракат қилмоқда. 1838 йили ўша пайтда университетни бошқарган икки руҳоний ўқув юрти қарзларини қоплаш учун 242 нафар қулни сотганди.
Университет ректори Жон Дежойга кўра, қулларнинг авлодлари шахси аниқлангандан сўнг ўқув юрти уларни ўқишга қабул қила бошлайди.
Изоҳ (0)