Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси кучлари Яманнинг Саъда шаҳрига берган зарбалари оқибатида 16 киши, шу жумладан, болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Авиазарбалар шаҳарнинг ас-Сахан туманига тўғри келди. Ушбу ҳудуд исёнчи хусийлар назорати остидадир.
Қурбонлар сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)