• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Ислом Каримов Ўзбекистон халқига мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан байрам табригини йўллади

    Президент Ислом Каримов Ўзбекистон халқига мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан байрам табригини йўллади. Табрик матнини ЎзА тақдим этди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Азиз ватандошлар!

    Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан барчангизни, бутун халқимизни чин қалбимдан табриклайман.

    Қадрли дўстлар!

    Барчамизга аёнки, мустақиллик ҳеч қайси халқ, ҳеч қайси миллат тарихида осонлик билан қўлга киритилган эмас. Бу ҳақиқатни чуқур англайдиган халқимиз шу курашда фидойилик кўрсатган, қурбон бўлган ота-боболаримизнинг хотирасини қалбида абадий сақлайди.

    Айни шу кунларда ўзини оқламаган эски тузумдан янги тизимга ўтиш даврини эслар эканмиз, бошимиздан кечирган машаққатли кунлар ва оғир синовлар беихтиёр кўз ўнгимиздан ўтади.

    Айниқса, собиқ тузум асоратлари туфайли республикамизда аҳвол нақадар хатарли тус олганини, аввало таъминот масаласи бутунлай издан чиқиб, халқимизни боқиш учун бор-йўғи бир ҳафта-ўн кунга етадиган ун захираси қолгани, тартиб-интизом бўшашиб, турли қўпорувчи ва ғаламис кучлар бош кўтариб, юртимиз деярли жар ёқасига келиб қолгани мисолида тасаввур қилиш қийин эмас.

    Ана шундай ўта таҳликали вазиятда ҳам биз ўз танлаган йўлимиздан — мустақиллик йўлидан қайтмадик. Чунки биз яхши тушунардик — ҳаёт-мамотимиз ҳал бўлаётган айни шундай дамларда қийинчилик ва тўсиқлар олдида бўш келиш — бу ҳозирги ва келажак авлодлар олдида хиёнат қилиш билан баробар бўлур эди.

    Айни шу пайтларда халқимиз ўзининг қатъияти ва матонатини амалда намойиш этиб, Ўзбекистонимизнинг ёруғ ва буюк келажагига ишончини йўқотгани йўқ ва, иншоолло, ҳеч қачон йўқотмайди.

    Ҳақиқатан ҳам, мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ, аҳволимиз қандай оғир ва хавф-хатарли бўлмасин, ҳар қадамда пайдо бўлаётган тўсиқ ва ғовларни, турли муаммоларни ечиш билан банд бўлишдан қатъи назар, мамлакатимизнинг бугунги куни ва истиқболига жавоб берадиган, чуқур ўйланган стратегиямиз устида ишимизни тўхтатганимиз йўқ.

    Биз олдимизга қўйган буюк мақсадларга эришишда — эркин, демократик давлат қуриш, бозор иқтисодиётига ўтиш, фуқаролик жамиятини барпо этишда, мамлакатимизни тараққий топган давлатлар қаторига кўтариш йўлида шошма-шошарлик ва пала-партиш ишларга йўл қўймадик, жаҳондаги илғор тажрибаларни ўрганиб, лекин кимдандир кўр-кўрона нусха олганимиз йўқ. Бу борада чуқур маънога эга бўлган «Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун» деган ғоя асосида эл-юртимизга хос хусусиятлар, шарт-шароитларга мос бўлган, халқаро майдонда «ўзбек модели» деб тан олинган, узоқни кўзлаган йўлни ўзимизга маъқул топдик ва уни амалга оширишга киришдик.

    Биз танлаган йўл — машҳур беш принципга асосланган тараққиёт стратегияси нақадар тўғри эканини оғир синовлардан ўтиб, мамлакатимиз ривожи учун мустаҳкам замин бўлиб қолганини ҳаётимизнинг ўзи исботлаб бермоқда. Бунинг тасдиғини мустақилликка эришганимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб энг ўткир ва ҳал қилувчи масала — замон талабига жавоб берадиган янги авлод кадрларини тайёрлаш вазифаси мисолида яққол кузатиш мумкин.

    Агарки биз 19 йил олдин эски қолип ва асоратлардан воз кечиб, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва унинг узвий давоми бўлган Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастурини қабул қилиб, таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартирмасак, бунинг учун давлатимиз ва бутун жамоатчилигимизнинг куч ва имкониятларини сафарбар этмасак, бугунги аҳволимиз қай даражада бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.

    Ҳеч иккиланмасдан айтишга барча асосларимиз бор — ҳозирги кунда лицей ва коллежларни, олий ўқув юртларини битириб чиқаётган, ҳаётга янгича қарайдиган минг-минглаб ёшларимиз биз учун, келажагимиз учун тоғдек таянч бўлиб, мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг ташаббускори ва ижрочиси бўлиб майдонга чиқмоқда.

    Ватанимизнинг келажаги ва тақдирини ўз қўлига олишга қодир бўлган бундай янги авлодни тарбиялашга қаратилган дастурларни ўз вақтида қабул қилганимиз ва давлат сиёсати даражасига кўтарганимиз янги жамият қуришимизда ҳақиқатан ҳам ҳал қилувчи роль ўйнамоқда.

    Тарихан қисқа даврда Ўзбекистон илгариги ўзини боқишга, ўзини ҳимоя қилишга қурби етмаган, иқтисодиёти бирёқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли тус олиб, аҳолининг ҳаёт даражаси ғоят ачинарли аҳволга тушиб қолган қолоқ республикадан бугунги кунда тез ва барқарор суръатлар билан тараққий этиб бораётган, жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаган, қудратли давлатга айланиб бормоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

    Мустақиллик йилларида иқтисодиётимиз қарийб 6 баробар ўсди, унинг таркибида саноатнинг улуши 14 фоиздан 34 фоизга етди, жаҳон миқёсидаги глобал молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, ялпи ички маҳсулотимизнинг ўсиш суръатлари охирги 11 йил давомида камдан-кам давлатлар қаторида 8 фоиздан кам бўлмасдан келмоқда. Айтиш керак, 2016 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилда ҳам ўсиш суръатларимиз бундан паст бўлмайди.

    Энг муҳими, ўтган давр мобайнида одамларимизнинг саломатлиги мустаҳкамланиб, оналар ўлими 3,2 баробар, болалар ўлими 3,4 баробар камайгани, ўртача умр кўриш даражаси 66 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида 76 ёшга узайгани, аҳолимизнинг сони 2016 йилнинг охиригача 32 миллиондан ошиб кетиши, яъни мустақиллик йилларида халқимиз 12 миллионга кўпайгани бизнинг қандай катта юксалиш йўлини босиб ўтганимизни, эл-юртимизнинг ҳаёт сифати ва фаровонлиги ўсиб бораётганини яққол тасдиқлайди.

    Буларнинг барчаси аввало мард ва матонатли халқимизнинг қаҳрамонона меҳнати эвазига амалга оширилмоқда ва мамлакатимиз ўзининг барқарор ривожланиш суръатлари билан халқаро жамоатчиликни ҳайратда қолдирмоқда.

    Муҳтарам юртдошлар!

    Барчамиз яхши тушунамиз — биз эришаётган улкан марра ва натижалар кўзлаган мақсадларимизнинг фақат маълум бир қисмини ташкил этади.

    Ҳозирги вақтда тез суръатлар билан ўзгариб бораётган давр, дунё бозорларида ноаниқлик, беқарорлик ва инқироз давом этаётгани, рақобат кучайиб, шафқатсиз тус олаётгани, хом ашё нархининг пасайиб бораётгани — бундай ҳолатлар барчамиздан, аввало, раҳбарлик ва етакчи лавозимларда ўтирган шахслардан эски қараш ва ёндашувлардан, иш услубларидан бутунлай воз кечиб, янгича фикрлашни, ишни ташкил қилиш ва бошқарув тизимини замон талаблари даражасига кўтаришни тақозо этмоқда.

    Энг аввало, мамлакатимизни демократик янгилаш, модернизация қилиш, унинг рақобатдошлигини ошириш йўлида бошлаган ислоҳотларимизни давом эттириш, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш ва унда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкнинг улушини кенгайтириш ва унинг устуворлигини таъминлаш вазифалари ҳал қилувчи ўрин тутиши зарур. Шулар қаторида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес самарасини ошириш, хорижий инвестициялар ҳажмини кўпайтириш, замонавий, юқори технологияларни жорий этиш мақсадида мамлакатимизда яратилган имтиёзларни янада кенгайтириш вазифалари доимо эътиборимиз марказида туриши даркор.

    Бугунги кунда яқин ва узоқ атрофимизда қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучайиб, турли можаро ва қон тўкишлар давом этаётгани, терроризм, экстремизм ва наркотрафик хавфи тобора кескинлашиб бораётгани ҳар биримизни ташвишга солмасдан қўймайди ва барчамиздан ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашни талаб этади.

    Вужудга келаётган мана шундай мураккаб шароитда Ўзбекистонимизнинг хавфсизлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, турли бало-қазоларни остонамизга йўлатмаслик, юртимизда ҳукм сураётган миллатлар ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек сақлаш, «Бизга тинчлик ва омонлик керак» деган эзгу даъватни барчамизнинг бурчимиз ва устувор вазифамиз сифатида амалга оширишимиз зарур.

    Ўзбекистонда олиб борилаётган ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари сифатида биз бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва пайдо бўлаётган қарама-қаршилик ва зиддиятларни тинч, сиёсий келишувлар йўли билан ечиш тарафдоримиз.

    Турли ҳарбий-сиёсий блок ва альянсларга қўшилмаслик, юртимиз ҳудудида чет давлатларнинг ҳарбий базалари жойлаштирилишига ва ҳарбийларимизнинг чегараларимиздан ташқаридаги ҳудудларда бўлишига йўл қўймасликни ўзимиз учун маъқул деб биламиз.

    Биз мустақиллик йилларида яқин ва узоқ қўшниларимиз билан ўзаро ҳурмат, ўзаро манфаатларни тан олиш асосида олиб бораётган алоқаларимизни, аввало ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб келганмиз ва айни шундай сиёсатни давом эттиришга тайёрмиз.

    Азиз ватандошлар!

    Шу кунларда бутун халқимиз Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медалини қўлга киритиб, буюк ғалабага эришган спортчи ёшларимизни қизғин қутламоқда. Дунёдаги 206 та мамлакатдан келган манаман деган спортчилар билан бўлган кескин беллашувларда ўғлонларимизнинг кўрсатган мардлиги ва фидойилиги, маҳорати ва матонати, она Ватанимизга муҳаббати минг-минглаб ёшларимиз учун ҳақиқий ибрат намунаси бўлди, деб ғурур ва ифтихор билан баралла айтишга барчамиз ҳақлимиз.

    Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, Ўзбекистон ёшларининг дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигини бутун жаҳонга намойиш этган моҳир спортчиларимизга, уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийларига, миллий олимпия терма жамоамизнинг барча аъзоларига чин қалбимдан чуқур миннатдорлик билдираман.

    Сиз, ёшларимизга, менинг азиз фарзандларимга қаратиб айтмоқчиман: бўш келманг, азизларим, давр бизники, марра бизники!

    Қадрли ва муҳтарам ватандошларим!

    Сизларни, бутун халқимизни Мустақиллик куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга, эл-юртимизга файзу барака тилайман.

    Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи қўлласин, ўзи мададкор бўлсин!

    Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!

    Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

    31.08.2016, 19:48   Изоҳ (0)   283165
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лола Каримова-Тиллаеванинг байрам табриги, Тошкентга етиб келган «Орзу лайнери», 26,8 млн евролик Ўзбекистон футбол термаси ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    31.08.2016, 19:16

    «Она юрт» қўшиғи билан танилган Жасур Ризаев Тошкент давлат стоматология институти ректори этиб тайинланди

    31.08.2016, 18:30

    Наманганда 25 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйи нишонланди

    31.08.2016, 16:51

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари икки давлат чегарасининг айрим ҳудудларини текширувдан ўтказди

    31.08.2016, 16:36

    Фото: «Орзулар кемаси» «Тошкент» халқаро аэропортига қўнди

    31.08.2016, 15:40

    Лола Каримова-Тиллаева: Сизнинг самимий тилакларингиз ва эзгу ниятларингиз отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда, деб ишонаман

    31.08.2016, 13:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект шифокорлар эътиборсиз қолдирган кўкрак саратони ҳолатларининг 30 фоизини аниқлади

    Дунё | 31 июл, 22:05

    АҚШ яқин уч ярим йил ичида Ойга қўнишни режалаштирмоқда — NASА

    Дунё | 31 июл, 21:41

    Уруш туфайли Эрон ва Исроил хакерларнинг янги “севимли нишони”га айланди

    Дунё | 31 июл, 21:25

    Швеция фуқароси ИШИД сафида иорданиялик учувчини ўлдиргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди 

    Дунё | 31 июл, 21:10

    Ҳикматилла Убайдуллаев Президент администрациясига қайтди

    Ўзбекистон | 31 июл, 20:56

    Трамп Канада Фаластинни тан олса, савдо битими тузилмаслигини билдирди 

    Дунё | 31 июл, 20:50

    Apple IT мутахассислари қанча маош олиши маълум қилинди

    Дунё | 31 июл, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.