Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси буюртмасига асосан тайёрланган иккита Boeing-787 Dreamliner самолётининг биринчиси 31 август, чоршанба куни «Тошкент» халқаро аэропортига қўнди. Уни учувчи-йўриқчи Иосиф Зак, Boeing-787 парвоз отряди командири Асад Турсунов, авиакомпания бош штурмани Станислав Гурфинкелдан иборат экипаж бошқарди.
UzDaily ҳаво кемасини аэропортда тантанали кутиб олиш лаҳзаларини фотолавҳаларга жамлади.
Изоҳ (0)