2016 йилнинг 24—29 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон—Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари Ўзбекистон—Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувларини ўтказишди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувлар ва музокаралар якунларига кўра қўшма протокол имзоланди. Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг ўтиш чизиғи борасидаги мавжуд масалаларга томонлар учун мақбул ечим топиш мақсадида дала текширувларини давом эттиришга келишиб олинди.
Учрашув конструктив ва хайрихоҳлик руҳида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)