Англия чемпионати 3-турида «Манчестер Юнайтед» жамоаси сафарда «Халл Сити» меҳмони бўлди ва Маркус Рэшфорднинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
«Корреспондент.net» нашрнинг хабар беришича, 18 ёшли футболчи томонидан киритилган гол трибунада ўтирган «МЮ» мухлисларини оёққа туришига олиб келди. Голни нишонлаш учун жамоа ўз мухлислари томон югурди, ишқибозлар эса футболчиларга яқинлашиш учун стадионга чиқиб кета бошлади.
Натижада реклама пештахтаси йиқитилди ва одамлар бир-бирининг устига чиқа бошлади. Тўданинг энг тагида «МЮ»нинг аёл мухлиси қолиб кетди. Буни кўрган бельгиялик ярим ҳимоячи Маруан Феллайни аёлга ёрдам беришга интилди, кейин эса майдон хизматчиларидан бирини ёрдамга чақирди.
Футболчи ва мухлислар бахтига барчаси яхши якун топди.
Изоҳ (0)