Филиппиннинг Себу шаҳридаги савдо марказида Claw King (“Панжа қироли”) номли дунёдаги энг катта ўйинчоқ автомати ўрнатилди, деб хабар бермоқда UPI агентлиги.

Автоматнинг узунлиги 17 фут (тахминан 5 метр), эни 8,12 фут (2,5 метр), баландлиги эса 12 фут (деярли 4 метр)ни ташкил қилади. Ушбу қурилма жорий йил 21 июль куни Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди. Илгари ушбу рекорд АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Santa Claw автоматига тегишли эди.

“Claw King автоматининг қурилиши катта техник ва ижодий ишлар натижасидир. Биз уни Себу билан баҳам кўраётганимиздан хурсандмиз ва бу рекорд айнан бизнинг мамлакатимизда қайд этилганидан фахрланамиз!” дейди автомат эгалари.

Эндиликда Claw King Себуга келган сайёҳлар учун янги диққатга сазовор масканга айланган.


Изоҳ (0)