• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистонда Кашмирдаги терактга алоқадор уч киши ўлдирилди

    Ҳиндистон ҳукумати апрель ойида Кашмир минтақасида юз берган теракт ортида турган 3 нафар ҳужумчи ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда 29 июль куни Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шаҳ парламентда маълум қилди.

    Foto:
    Фото: US News

    Амит Шаҳнинг айтишича, “Маҳадев” номли махсус операцияда Ҳиндистон армияси, Марказий захира полицияси ҳамда Жамму ва Кашмир полицияси томонидан ушбу ҳужумда айбланаётган 3 нафар жангари йўқ қилинган.

    “Паҳалгам водийсида фуқароларимизни қатл қилган айнан мана шу 3 террорчи эди. Уларнинг барчаси йўқ қилинди”, деди у.

    Вазирга кўра, йўқ қилинган шахсларнинг барчаси Покистон фуқаролари бўлган.

    Маълумот учун, апрель ойида Кашмирнинг Паҳалгам водийсида қуролланган шахслар тинч аҳолига ўт очиб, 26 кишини, асосан, ҳиндистонлик сайёҳларни ўлдирганди. Бу воқеа бутун Ҳиндистонда ғазаб уйғотиб, Деҳли ва Покистон ўртасида қуролли тўқнашувларни келтириб чиқарганди.

    Ҳиндистон ҳужум ортида Покистонни айблаган, бироқ Исломобод бу айбловни рад этган. Воқеадан сўнг, Нью Деҳли қўшни мамлакат ҳудудига бир неча бор авиазарбалар уюштирган. Бунга жавобан Покистон ҳам ўз ҳарбий операциясини бошлаб, икки томоннинг тўқнашувида кўплаб одамлар ҳалок бўлганди.  

    Шаҳнинг айтишича, май ойида Ҳиндистон разведкаси ушбу жангариларнинг Сринагар шаҳри яқинидаги Дачигам миллий боғида яширинганини аниқлаган ва бир неча ой давомида бу маълумотнинг аниқлиги текширилган.

    Қайд этилишича, Кашмир минтақаси 1947 йилда Буюк Британия мустамлакасидан ажралиб чиққан икки давлат — Ҳиндистон ва Покистон ўртасида баҳсли ҳудуд саналади. Улар шу пайтгача бу ҳудудда 3 маротаба уруш олиб борган.

    Апрель воқеасидан кейинги 4 кунлик тўқнашув сўнгги йилларлардаги энг кескин қуролли қарама-қаршилик бўлди. АҚШ президенти Дональд Трамп урушдан сўнг ўт очишни тўхтатиш келишуви Вашингтон воситачилигида тузилганини айтган. Бироқ Ҳиндистон бу даъвони рад этган.

    29 июл, 18:00   Изоҳ (0)   462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳиндистон#Покистон#Кашмир#теракт#Паҳалгам#ўлдирди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.