“Пари Сен-Жермен” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ва клуб раҳбарияти ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар берди.

Шундан сўнг “ПСЖ” Доннаруммага ўринбосар қидира бошлади. Хабарларга қараганда, парижликлар “Лилль” клуби дарвозабони Люк Шевале билан шартнома имзолаш арафасида турибди. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Клуб дарвозабонни 13 август куни Европа Суперкубоги доирасида бўладиган “Тоттенҳэм”га қарши учрашув олдида таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Доннарумма эса Туркиянинг “Галатасарой” клубидан тушган таклифни рад этган ва Англия Премьер Лигасига ўтишни маъқул кўрмоқда. Ҳозирда унда 3 та инглиз клуби қизиқиш билдирмоқда — “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” ва “Челси”. Агар музокаралар ижобий якунланса, дарвозабон АПЛга кўчиб ўтади.
Маълумот учун, италиялик дарвозабон 2024/25 йилги мавсум “ПСЖ” сафида жами 47 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол ўтказиб юборган. Transfermarkt портали унинг қийматини 40 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)