Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе мамлакат қуролли кучларини кучайтирилган жанговар ҳолатга келтиришга кўрсатма берди. Бу ҳақда у Сеулда маслаҳатчилари билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳарбийлар исталган пайт жавоб зарбаси беришга тайёр туриши лозим. Биз Шимолий Корея томонидан фитна уюштиришга қаратилган ҳар қандай уриниш ушбу тузум ўз-ўзини йўқ қилишига олиб келишига ишончимиз комил бўлиши зарур. КХДР ракета-ядро дастурига қарши самарали чораларни кўришимиз талаб этилади», — дея таъкидлади президент.
Эслатиб ўтамиз, Корея ярим оролидаги икки давлат ўртасидаги муносабатлар КХДР томонидан 24 август куни сувости кемасидан баллистик ракета учирилгандан сўнг янада таранглашди.
Изоҳ (0)