Бельгия пойтахти Брюссель шимолидаги криминалистика институтига 29 августга ўтар кечаси ҳужум уюштирилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Бир ёки бир неча киши машинада дарвозани бузиб кирди ва лаборатория жойлашган бино яқинида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Ёнғин юзага келди.
Бинода ҳеч ким бўлмагани сабабли, портлаш натижасида институт ходимларидан ҳеч бири зарар кўрмади.
Изоҳ (0)