БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ғарбий Сахарадаги Марокаш армияси ва ПОЛИСАРИО фронти кучлари позициялари яқинлашуви кузатилаётган буфер ҳудудидаги вазият кескинлашуви юзасидан хавотир билдирди, деб ёзади «ТАСС». Ёзма баёнотида у томонларни қўшинларни олиб кетиб, вазият янада беқарорлашуви олдини олишга чақирди.
Жорий йилнинг ўрталарида ПОЛИСАРИО БМТга хат ёзиб, Марокаш армияси буфер ҳудуди чегарасини кесиб ўтганини маълум қилди, аммо тинчликпарварларини ушбу ҳудудга жойлаштирган БМТ ҳарбий операция белгиларини топа олмади.
Шунга қарамай, Пан Ги Мун ўз баёнотида Ғарбий Сахара жануби-шарқидаги буфер ҳудудида юзага келган кескин вазиятдан чуқур хавотирда эканлигини билдирди.
Ғарбий Сахарадаги вазият март бошида кескинлашди, ўшанда Пан Ги Мун ҳудуд мақомини оккупацияга тенглаштирди. Бунга жавобан, Рабат Ғарбий Сахарада референдум ўтказиш бўйича БМТ миссиясининг деярли барча ноҳарбий ходимларини ҳайдаб юборди ва ҳарбий координация марказини ёпди. Апрелда БМТ Хавфсизлик кенгаши миссиянинг Ғарбий Сахарадаги ваколатини яна бир йилга узайтирди.
Изоҳ (0)