Жорий йилнинг апрелида Афғонистонда ўғирлаб кетилган австралиялик аёл Керри Жейн Уилсон озод этилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Австралия ташқи ишлар вазирига таяниб.
«Керри Жейн Уилсон озод қилинди ва хавфсиз жойга жойлаштирилди», — дейилади ТИВ раҳбари тарқатган баёнотда.
«Бошқа ўғирлаб кетилганларни ҳимоя қилиш ҳамда Афғонистон ва бошқа мамлакатларда одамлар ўғирлаб кетилиши хавфини камайтириш мақсадларида ҳукумат унинг озод этилиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермайди», — деди вазир.
60 ёшли Уилсон сўнгги 20 йил ичида Афғонистонда яшаган ва ишлаган. 28 апрель куни у Жалолободдаги гуманитар ташкилот офисига бостириб кирган номаълум шахслар томонидан ўғрилаб кетилган эди.
Изоҳ (0)