АҚШ денгиз пиёдалари бўлинмасининг икки ҳарбий хизматчиси географик номлардаги хатолик туфайли Европада адашиб қолди, дея хабар бермоқда Deutsche Wirtschafts Nachrichten.
Нашр маълумотларига кўра, денгиз пиёдалари Германиядаги Рамштайн базасида тайёргарликни якунлагач, ўтган ҳафта саёҳатга чиқишга қарор қилган. Илк манзиллардан бири сифатида улар Вадуц — Ғарбий Европадаги Лихтенштейн (Liechtenstein) князлиги пойтахтини танлади.
Аммо ҳарбий хизматчилар адашиб, Германиянинг Саксония федерал ўлкасидаги Лихтенштейн (Lichtenstein) шаҳрига келди, унинг номи лотин алифбосида Лихтенштейн князлигидан битта ҳарфга фарқ қилади.
Адашганини тушунгач, денгиз пиёдалари маҳаллий қўғирчоқлар ва ўйинчоқлар музейига кирди ва унинг хўжайинидан ўзларига керак бўлган Лихтенштейнга қандай бориш мумкинлигини сўради. Шунда америкаликлар ўз нишонларидан 600 км шимоли-шарқроққа бориб қолгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)