Эрон сентябрда ишлаб чиқарувчилар билан қазиб олишни музлатиш бўйича келишувга эришилишини шубҳа остига олгани нефть нархи пасайишига сабаб бўлмоқда. Мамлакат бундай келишувни тузишдан аввал бошқа давлатлар унинг бозордаги улушини санкцияларгача бўлган даражага етказиш ҳуқуқини тан олишини истамоқда. Бу ҳақда Эрон нефть вазири Бижон Номдор Занганех маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Айнан Эроннинг тутган йўли ва Саудия Арабистони билан бу борадаги фарқли қарашлари шу йил баҳорида қазиб олишни музлатиш юзасидан музокаралар барбод бўлишига олиб келганди.
Лондоннинг ICE Futures биржасида октябрда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 29 август, соат 10:00 да 1,2 фоизга пасайиб, бир баррели 49,34 долларни ташкил этди. Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) октябрда етказиладиган WTI туридаги нефть 1,4 фоизга пасайди ва бир баррели учун 46,98 доллардан иборат бўлди.
Изоҳ (0)