Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг 3-турида ўз номига гол ёзиб қўйди. Бу ҳақда «Championat.asia» сайти хабар берди.
Гейнрих ҳаракат қиладиган «Ордабаси» клуби ўз майдонида «Қайрат»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида устун келди. Учрашувни бошланғич таркибда ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи 47-дақиқада ҳисоб очувчи голга муаллифлик қилди.
Маълумот учун, «Қайрат» сафида Россия миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Аршавин тўп суради.
Изоҳ (0)