Қоҳира жанубида 28 август, якшанба куни рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида камида 13 нафар мисрлик ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди. Автоҳалокат Сохаг вилоятининг шу номли шаҳри халқаро аэропорти ҳудудидаги трассада содир бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Мазкур йўлда микроавтобус енгил автомобиль билан тўқнаш келди. Қурбонлар орасида 9 ёшли бола ҳам бор.
Маълумот учун, Мисрда ўтган йили рўй берган йўл-транспорт ҳодисаларида 6,2 минг киши ҳалок бўлди, 19,3 минг киши яраланди. Мамлакат бу борада араб давлатлари орасида 16, дунёда 109-ўринда туради.
Изоҳ (0)