Венесуэла президенти Николас Мадуро ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф 27 август, шанба куни Каракасдаги учрашувда нефть бозоридаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз ОПЕК, нефть ҳақида гаплашдик. Бозорни барқарорлаштириш ва нефть нархини тиклаш бўйича янги келишувга эришиш жараёни юзасидан жуда яхши янгиликларимиз борлигини айтиш мумкин», — деи таъкидлади Мадуро.
Президентга кўра, мамлакат нефть саноати вазири Эулохио дель Пино ва ТИВ раҳбари Дельси Родригес янги келишувлар устида ишлашда давом этади ва яқин ҳафталар мобанида муҳим баёнотлар билан чиқиш қилади.
Изоҳ (0)